Тожикистонда Ан-2 самолёти қаттиқ қўнишни амалга оширди ва бўлакларга бўлиниб кетди. Бу ҳақда Аsia-Plus хабар бермоқда.
Ҳодиса 4 август, якшанба куни Фахробод довонидаги аэроклубда содир бўлган. Бунинг оқибатида икки учувчи — 62 яшар Илҳом Раҳматов ва 20 ёшли Бахтиёр Давлатов касалхонага етказилган.
Шифокорлар кекса учувчи ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлмади.
Фожиа 8 киши парашютда сакраб бўлгач, Ан-2 қўнишни амалга ошираётган пайт рўй берган. Ҳозирда бунинг сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)