АҚШ санкцияларига қарамай, Эроннинг камида 12 танкери Осиё ва Ўрта Ер денгизига нефть ташишда давом этмоқда.
The New York Times нашри Эронга тегишли 70 дан ортиқ танкернинг ҳаракатланишини кузатган. Теҳронга қарши санкциялар кучга кирган 2 май санасидан бошлаб улардан атиги 12 таси нефть етказиб беришни давом эттирган.
Улардан ярми Хитойга маҳсулот етказиш билан шуғулланган, қолганлари эса Сувайш канали орқали Ўрта Ер денгизига йўл олган ва Сурия ёки Туркияга нефть ташиган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)