АҚШда акула уни тутиб олган балиқчининг оёғидан тишлади.
Кичик кема капитани Рик Кейтон бир гуруҳ эркаклар билан очиқ денгизда балиқ овлаган. Улардан бири 1,5 метрли акулани тутишга муваффақ бўлади.
Кейтон денгиз йиртқичини бортга чиқаришда ёрдам беришга қарор қилган. Эркаклар акулани кемага деярли чиқариб бўлганида у капитаннинг оёғига ёпишган.
Бироз вақт ўтиб балиқчилар унинг оёғини чиқариб олишни уддалади ва дарров ярага малҳам қўйди. Соҳилга етиб келганидан сўнг Кейтон шифокорларга мурожаат қилди.
Изоҳ (0)