Техаснинг Эль-Пасо шаҳридаги савдо марказида 3 август куни уюштирилган отишмада олти киши ҳалок бўлди. «ТАСС»нинг хабар беришича, бу ҳақда Мексика президенти Мануэль Лопес Обрадор Мичоакан штатида сўзга чиққанда маълум қилган.
«Афсуски, бугун ФТБ берган ҳисоботда олти нафар мексикалик ҳалок бўлгани, 7 нафари яралангани ҳақида айтилди», — деган у.
Воқеа Эль-Пасо шаҳридаги Cialo Vista савдо марказида жойлашган Walmart дўконида юз берган бўлиб, 21 ёшли йигит одамларни ўққа тутган. Оқибатда 20 киши ҳалок бўлган, 26 нафари яраланган. Полиция ҳужум қилган шахсни қўлга олган.
Фожиа муносабати билан Мексика ҳукумати АҚШдаги мексикаликларни ҳимоя қилишни талаб қилувчи юридик характердаги чоралар кўрмоқчи.
Изоҳ (0)