Россия Тергов қўмитаси Алексей Навальнийнинг Коррупцияга қарши курашиш фондига нисбатан жиноят ишини очди. Гап бошқа бир шахс томонидан жиноий йўл билан топилган пулларни «қонунийлаштириш» ҳақида кетмоқда, деб хабар беради TJournal.
Маълумотларга кўра, 2016 йилнинг январидан 2018 йилнинг декабрига қадар Коррупцияга қарши курашиш фондининг фаолиятига алоқаси бор инсонлар, жумладан, фонд ходимлари учинчи шахсдан катта миқдорда рубль ва хориж валютасида маблағларни олган. Бу пуллар жиноий йўл билан топилгани айтилмоқда.
Мазкур жиноят иши бўйича ким гумонланаётгани маълум қилинмади, бироқ Тергов қўмитаси маблағлар манбаси ва унинг миқдорини, шунингдек, ушбу ноқонуний схемага алоқаси борларни аниқлаш ниятида.
Изоҳ (0)