Ҳиндистонда тилла тақинчоқларни мамлакат ҳудудига ноқонуний олиб ўтишга уринган стюардесса қўлга олинди, деб хабар беради «Gazeta.ru».
The Indian Express нашрининг ёзишича, қиз Лондондан Деҳлига келиб қўнган рейсдан сўнг, юк чамадонини текшириш вақтида қўлга тушган.
Маълумотларга кўра, стюардессадан сумкасини рентген сканерига қўйишни талаб қилишган, бироқ у мазкур сумка ўзига тегишли эмаслигини маълум қилган.
Видеоёзувлар сумка қўлга олинган шахсга тегишли эканлигини тасдиқлаган. Унинг ичида оғирлиги ярим килограммга тенг оқ олтиндан ишланган иккита билакузук бўлган.
Ҳиндистон қонунчилигига кўра, экипаж аъзолари 40 граммдан ортиқ тиллани олиб ўтиш мумкин эмас.
Изоҳ (0)