2019 йилнинг 4—6 август кунлари Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Туркияда бўлади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Делегация икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари раислигида ўтказиладиган Стратегик режалаштириш гуруҳининг биринчи учрашувида ва Туркия элчиларининг йиллик конференциясида иштирок этади.
Сафар чоғида қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳам кутилмоқда.
Изоҳ (0)