Аввал хабар берганимиздек, Шавкат Мирзиёев 2 август куни кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.
Йиғилишда давлат раҳбари жойлардаги «снослар» масаласига алоҳида тўхталган.
«Қош қўяман деб кўз чиқардиларинг, бутун дунёга шарманда қилдиларинг. Қўлингдан келмаса нима қиласан бузиб? Бузишдан олдин ўзингни каллангни буз! Ёки мен сенларга шундай топшириқ бердимми? Одамларни рози қилиб, лойиҳа қилиб, Бош вазирга ҳисобот бериб, кейин амалга оширларинг деганман», — дея куйинган Президент.
Шавкат Мирзиёев, хусусан, Хоразм, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимларининг бу борадаги ишларини «хиёнат» деб баҳолаган.
«Хоразм ҳокими Эрманов-ку, кеча келган, Қашқадарё ҳокими Рўзиев, Фарғона ҳокими Ғаниев, сенлар хиёнатчисан. Сенлар билан шундай катта-катта ишларни амалга ошириб бўладими? Сенларга топшириқ беришга одам қўрқади. Савиянг йўқ, билиминг йўқ, илминг йўқ. Китоб ўқимайсан, Президентнинг қарорини ўқимайсан. Мен биринчи кундан айтганман одамларни бугун рози қилайлик деб. Сенларни ишинг рози қилиш у ёқда турсин, турган битгани норозичилик», — таъкидлаган Президент.
Изоҳ (0)