Япония ҳукумати Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг жанубий Курил оролларидан бири – Итурупга келиши юзасидан ўз норозилигини эълон қилди. Шунингдек бу ташриф «Россия—Япония муносабатларига салбий таъсир қилиши»ни билдирди, дея хабар берди «ТАСС».
Япон ҳукумати Россияни ўзаро муносабатлар ривожланиши, тинчлик сулҳини тузишга қаратилган конструктив чоралар кўришга чақирди.
Изоҳ (0)