Ҳозирги кунда Ироқ қамоқхоналарида 43 нафар аёл ва 1 нафар бола, Сурия лагерларида эса 86 нафар аёл ва 468 нафар бола – тожикистонликлар бор, дея хабар берди «Asia-Plus».
«Тожик аёллари итоаткор, эрининг талабига кўниб, кетишга мажбур бўлган. Уларни уйга қайтариш энг муҳим масалалардан бири. Ушбу масала шахсан Эмомали Раҳмоннинг доимий назорати остида», — дейди вазир.
Айни пайтда Ироқ ҳамда Сурияда Тожикистоннинг дипломатик ваколатхоналари йўқ. Мазкур йўналишда бошқа араб давлатларида фаолият юритаётган душанбелик элчилар шуғулланмоқда. Бундан ташқари, Тожикистон халқаро гуманитар ташкилотлар ёрдамидан ҳам умид қилаётганини билдирди.
Изоҳ (0)