Тожикистон ташқи ишлар вазири чегарадаги низолар учинчи шахслар томонидан келтириб чиқарилаётганига ишонмаслигини билдирди. Бу ҳақда Душанбеда бўлиб ўтган расмий матбуот анжуманида маълум қилинди, дея маълум қилади «Asia-Plus».
«Тожик-қирғиз чегарасидаги нотинч вазият Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида яшовчи коррупционерлар, контрабандистлар фойдасига ишлаяпти. Улар учун лойқа сувда балиқ овлаш осонроқ. Чегарада ҳаловатсизлик ҳукм сурса, улар хотиржам ўз жиноий фаолиятини юритади», – дейди Сирожиддин Муҳриддин.
Вазир икки давлат чегараси демаркация ҳамда делимитация қилиш (чегарани аниқлаш, белгилаш) масаласи 17 йилдан буён ўз ечимини топа олмаётганини билдирди.
Изоҳ (0)