Тезкор тергов тадбирлари давомида қотилликда гумон қилиниб Файзиобод тумани, Чилчашма қишлоғида яшовчи 82 яшар отахон қўлга олинди. Бу ҳақда Тожикистон ИИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Гумонланувчи 31 июль куни соат 13:40 атрофида қишлоқ масжидида юзага келган можаро туфайли 79 ва 50 ёшлардаги икки кишига бир неча бор пичоқ урган. Улардан бири — 79 яшар қария касалхонага олиб кетилаётганда ҳаётдан кўз юмган.
Мазкур ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)