Қирғизистонда жорий йил 6 ойи мобайнида келин ўғирлаш билан боғлиқ 118 та ҳолат рўйхатга олинди. Бу ИИВ жамоат хавфсизлиги хизмати раҳбари Улан Рисбеков маълум қилган.
«2019 йилнинг олти ойида келин ўғирлаш билан боғлиқ факт бўйича 118 та жиноий иш қўзғатилди, шундан 94 таси никоҳ билан боғлиқ ўғирлаш бўлса, 12 таси эса никоҳга мажбурлаш. Ишларнинг кўпи судга топширилди», — дейди Рисбеков.
Қирғизистон ИИВ маълумотига кўра, келин ўғирлаш билан боғлиқ ҳодисаларнинг кўпи қишлоқ жойларда қайд қилинган.
БМТнинг гендер масалалари бўйича ҳисоботида айтилишича, Қирғизистонда оилаларнинг 20 фоизи бевосита келин ўғирлаш туфайли бунёд бўлган.
Янги Жиноий кодексда келин ўғирлаш учун жазо кучайтирилган. Эндиликда бу жиноят учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилади. Бундан ташқари, вояга етмаган қизларни никоҳга мажбурлаганлар учун ҳам 200 минг сом миқдорида жарима кўзда тутилган.
Изоҳ (0)