Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифи билан Сирдарё вилоятида Ҳалима Худойбердиева ижод мактаби ташкил этилган эди.
ЎзАнинг ёзишича, мазкур мактаб-интернатга атоқли ижодкор, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Рабиндранат Тагор халқаро мукофоти совриндори Муҳаммад Исмоил тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 18 май куни «Гулистон шаҳрида Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш тўғрисида»ги қарор чиқарилган.
Изоҳ (0)