• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳукумат «Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини маъқуллади

    Жорий йил 29 июль куни Ўзбекистон ҳукумати «Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини парламентга киритиш учун маъқуллади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Facebook’даги саҳифасида хабар берди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ногиронлик нафақат алоҳида олинган фуқаронинг, унинг оиласи, қариндош-уруғларининг, балки давлат ва жамиятнинг олдида турган долзарб муаммо ҳисобланади. Ногиронлиги бўлган шахс – у хоҳ болакай ёки катта ёшдаги инсон бўлмасин, жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлиб, ўқиб, билим олиш, муайян касб эгаллаш, меҳнат қилиб, даромад топиш, оила қуриб, фарзандларни тарбиялаш, кексайганда эса, қилган меҳнатларининг роҳатини кўриш, кексалик гаштини суришга ҳақлидир, деб ёзади бош вазир ўринбосари.

    Шу боис, Ўзбекистон Республикасининг «Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонуни лойиҳаси ногиронлик муаммоларининг ечимига бағишланган ва биринчи қабул қилинадиган Қонун лойиҳаси бўлиб, у ўзининг мақсад-моҳияти билан жаҳон андозаларига, хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенсия тартиб-қоидаларига тўла мос келади.

    Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда 20 га яқин вазирлик, идоралар, жамоат ташкилотлари, хусусан, республика ногиронлар жамияти, кўзи ожизлар, карлар жамиятлари, ногиронлар жамиятлари ассоциацияси вакиллари масъулият билан иштирок этишди.

    Ногиронлик белгилари бўйича фуқароларни камситишга йўл қўймаслик, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ғурурлари ва шахсий эркинликларини ҳурмат қилиш, ҳуқуқ ва озодликларини таъминлашда уларнинг жамиятимизнинг бошқа аъзолари қатори тенг ҳуқуққа эга эканликларини таъминлаш, ногиронлиги бўлган болаларнинг аста-секинлик билан ривожланаётган имкониятларини, уларнинг шахсий хусусиятларини ҳурмат қилиш, атроф муҳитда эркин ҳаракатлана олишлари, ўқиш, касб эгаллашлари, меҳнат қилишлари, спорт ва маданий тадбирларда фаол иштирок этишлари, мавжуд имкониятлардан тўлақонли фойдалана олишлари, жамият ҳаётида эркин ва тўлақонли иштирок этишларини таъминлаш масалалари мазкур Қонун лойиҳасининг асосий мақсадлари бўлди.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт кечириш сифатини янада яхшилаш мақсадида уларни ижтимоий реабилитация (абилитация) қилиш, жамиятга мослаштириш мақсадида:

    биринчидан, уй-жойга муҳтож ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳисобини юритиш, уларга биринчилар қаторида уй-жой билан таъминланиш ҳуқуқларини бериш, уй-жой сотиб олиш учун имтиёзли ипотека кредитларини олиш, кўп квартирали уйларнинг пастки қаватларида уй-жой олиш, биринчилар қаторида ижтимоий уй-жойлар билан таъминланиш ҳуқуқларини бериш;

    иккинчидан, республикадаги мавжуд меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахсларга, шу жумладан, ногиронлик аравачаларидан фойдаланадиганларга, кўзи ожиз ва кар-соқов фуқароларга махсус номерларни ажратиб, уларга шарт-шароитларни яратиш;

    учинчидан, туғма ва орттирилган касалликлар асоратлари бўлган болаларда ногиронликни белгилашнинг ягона тизимини яратиш мақсадида, педиатрик тиббий-ижтимоий комиссияларни ташкил қилиш;

    тўртинчидан, тиббий-ижтимоий экспертиза комиссиялари фаолиятида шаффофликни ошириш, фуқароларни сансалорлик қилмаслик, коррупция омилларига барҳам бериш, ногиронлик белгилари аниқ ҳолларда, фуқароларни овора қилмай, қисқа муддатларда уларга ногиронликни белгилаш;

    бешинчидан, ногиронлик белгилари яққол бўлган ва ўз уйларида ётиб қолган фуқароларга ногиронликни уйларида белгилаш;

    олтинчидан, ногиронлиги бўлган шахслар жамоат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва имкониятларини янада кенгайтириш масалалари Қонун лойиҳасида тўғридан-тўғри кўрсатма бўлувчи нормалар этиб, белгиланмоқда.

    Ушбу Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши БМТнинг «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенсия ҳамда бу борадаги халқаро стандартлар тартиб-қоидаларининг республикада жорий қилинишини таъминлайди.

    Ушбу ҳужжат лойиҳаси турли ҳаволаки меъёрларни ўзидан истисно қилган, тўғридан тўғри таъсир кўрсатувчи Қонун бўлиб, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг турли хил кўринишдаги камситилишларига асло йўл қўймай, уларнинг ҳамжамиятнинг тўлақонли аъзолари сифатида жамият ҳаётида тўлақонли иштирок этишларини таъминлайди.

    31.07.2019, 11:24   Изоҳ (0)   14372
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Риштон тумани ҳокими ўзгарди

    31.07.2019, 11:01

    Навоий вилояти ҳокими Янгиғазғон ва Саржалда овулларида сайёр қабул ўтказди

    31.07.2019, 09:50

    Оролга қуйилиши керак бўлган сув қаерга оқмоқда?

    31.07.2019, 09:30

    Фото: Бухородаги каллакланган дарахтлар аста-секин қуриб бормоқда

    31.07.2019, 08:57

    Тошкентда Иқтисодиёт университетига ўқишга киритиш эвазига 12 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

    31.07.2019, 08:37

    Россиянинг Приморск ўлкасида ўзбекистонлик 11 яшар бола ҳаётдан кўз юмди

    31.07.2019, 08:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда мандат эълон қилинди

    Ўзбекистон | 14 август, 08:25

    Афғонистонда уч нафар сеҳргар ҳибсга олинди

    Дунё | 14 август, 08:12

    “ПСЖ” “Тоттенҳэм”ни мағлубиятга учратиб, УЕФА Суперкубоги соҳибига айланди (видео)

    Спорт | 14 август, 07:27

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.