• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Оролга қуйилиши керак бўлган сув қаерга оқмоқда?

    Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманига қарашли Чуқурқоқ овули фуқаролари ва шу ҳудудда чорвачилик билан шуғулланувчи чўпонлар бир неча йиллардан буён яйловларни сув босиб кетаётганидан азият чекмоқда, деб хабар беради ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Маълум бўлишича, бу сувлар 2004—2013 йилларда Жаҳон банкининг молиявий кўмагида «Ўзбекистон дренаж лойиҳаси» асосида қурилган «Ақчадарё» магистрал коллектори сувлари. «Ақчадарё»ни маҳаллий аҳоли «Хитойқазган» ёки «Хитойжарган» деб ҳам номлайди.

    Қорақалпоғистон Республикаси Бош жанубий магистрал дренаж коллектори «Ақчадарё» дунёдаги энг узун коллектор саналади. Унинг узунлиги 193,8 километр ва секундига 30—35 кубометр сув ўтказади.

    Ушбу коллектор 2004—2013 йилларда Жаҳон банки томонидан «Ўзбекистон дренаж лойиҳаси» асосида қурилган. Лойиҳа асосида 241,93 километр магистрал коллекторлар ва 1903,4 километр хўжаликлараро коллекторлар тизимида қайта реконструкция ва таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Қорақалпоғистон Республикасининг жанубий туманлари (Тўрткўл, Элликқалъа, Беруний) ҳамда Тахтакўпир туманининг жами 100 минг гектар суғориладиган майдонларининг зах сувларини ҳудуддан олиб чиқиб кетувчи «Ақчадарё» коллектори сувлари Жанадарёнинг (Жанадарё – Амударёнинг эски ирмоғи) эски ўзани орқали Орол денгизининг қуриган жойига (Катта Оролга) чиқариб ташланиши мўлжалланган.

    Ушбу коллектор қуриб битказилгани Қорақалпоғистонда яшовчи халқнинг тоза ичимлик суви билан таъминланишига замин яратди. Чунки ундан аввал Тўрткўл, Элликқалъа, Беруний туманлари ҳудудларидаги 100 минг гектар пахта, шоли, буғдой ва бошқа экин майдонларидан чиққан сувлар Амударёга ташланиб турган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ҳукумат ушбу нохуш ҳолатнинг олдини олиш учун ана шу коллекторни қазиш лойиҳасига қўл урган. Натижада дарё суви сифати яхшилана бошлади. Тўрткўл, Элликқалъа, Беруний туманларининг жами 100 минг гектар суғориладиган майдонларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланишига ҳамда сизот сувларнинг ҳудуддан бетўхтов чиқиб кетишига замин яратилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Лойиҳа асосида мазкур коллекторнинг 100 километри реконструкция қилинди ҳамда эни 40 метр, чуқурлиги 3 метр, сув сарфи секундига 25 метр куб бўлган «Ақчадарё» коллектори қурилди. «Ақчадарё» коллектори Сирдарёнинг эски ирмоғи Жанадарёнинг қуриб қолган ўзанига қуйилади. Жанадарё эса Шарқий Орол (ёки Катта Орол) қисмига сувни олиб кетади. Коллекторни қуриш натижасида янги ветландлар пайдо бўлиши ва атроф-муҳит экотизими яхшиланишига имкон яратилди. Коллектор ишга тушгандан кейин ер ости зах сувлари камайди, тупроқнинг тузлилиги 2006 йилга нисбатан анча пасайди. Лекин кузги-баҳорги шўр ювиш ва вегитация даврида коллекторда сув сарфи секундига 40—50 метр кубгача, яъни икки баробарга кўтарилиб кетади. Сув кўтарилиши оқибатида «Нукус – Учқудуқ» автойўлининг 199—200 километрида коллектор дамбаларининг кўп жойлари бузилган. Чуқурқоқ қишлоғи ҳудуди ва Сарихўжа қабристони коллектор сатҳидан 1,5 метр пастда жойлашгани туфайли филтрация сувлари остида қолиб кетган. Коллектор суви Оролнинг қуриган қисмига қуйилаяптими, йўқми уни билишнинг иложи йўқ. Чунки коллекторнинг қуйи қисмида сувлар янада ёйилиб кетиб, ботқоқликка айланган. Техника ҳам, одам ҳам бу ботқоқликлардан ўта олмайди. Фақат вертолёт ёки самолёт орқали учиб ўтиб, кўриши мумкин.

    Абилай Маханов маҳаллий аҳоли номидан Сарихўжа қабристонини сувдан қутқариш бўйича кўп жойларга мурожаат қилиб келмоқда. У сувни қочириш бўйича ўзи ҳам баъзи фикрларни айтмоқда. Унга кўра, Сарихўжа қабристонидан ғарбда ярим километрлар нарироқда эски дарё ўзани, яъни чуқур сой бор. Коллектор сувини шу томонга оқизиш керак. Ўзан эса сувни Орол денгизи томон тортиб кетади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Лекин Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги мелиоратив экспедицияси бошлиғи Сатмурат Қалмуратов бу фикрни қўллаб-қувватламайди. Унинг айтишича, Жанадарёнинг эски ўзанида табиий қум уюмлари ҳосил бўлган. Оққан сувлар шу тўсиқлардан ўта олмай ортга қайтиб келади ва сув яна ёйилиб кетади. Хуллас, сувни Жанадарёнинг қуйи қисми тортиб олиб кета олмайди.

    31.07.2019, 09:30   Изоҳ (0)   62587
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Бухородаги каллакланган дарахтлар аста-секин қуриб бормоқда

    31.07.2019, 08:57

    Тошкентда Иқтисодиёт университетига ўқишга киритиш эвазига 12 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

    31.07.2019, 08:37

    Россиянинг Приморск ўлкасида ўзбекистонлик 11 яшар бола ҳаётдан кўз юмди

    31.07.2019, 08:25

    Электр энергияси истеъмолининг базавий ставкасини қисқартириш режалаштирилмоқда

    31.07.2019, 08:13

    ХТВ Тошкентдаги 218-мактаб ўқитувчилари ўт юлишга мажбур қилингани ҳолатини ўрганмоқда

    31.07.2019, 08:00

    Жаҳон банки Янгийўл, Когон ва Чортоқ шаҳарларини комплекс ривожлантириш учун 100 млн доллар ажратилишини маъқуллади

    31.07.2019, 07:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Қозоғистон Женнифер Лопес концертидан қанча даромад топди? 

    14 август, 09:30

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонликлар хориждаги ҳарбий можароларда қатнашмасликка чақирилди

    Ўзбекистон | 14 август, 11:33

    Португалияда 100 килограммлик аёл тасодифан эрини босиб ўлдириб қўйди

    Дунё | 14 август, 11:20

    “Путин урушни тўхтатмаса, охири жуда ёмон бўлади” — Трамп

    Дунё | 14 август, 11:00

    “Кейинги 48 соат ҳал қилувчи”: Украина армияси Донбассдаги муҳим шаҳарда қуршовда қолиши мумкин

    Дунё | 14 август, 10:49

    “Манчестер Сити” “Монако” футболчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр

    Спорт | 14 август, 10:27

    Бир урушдан бошқасига: Ғазодаги фаластинликлар Жанубий Суданга кўчирилиши мумкин

    Дунё | 14 август, 10:21

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Раъно Шодиева, совғалар “ёмғири”остида қолган Жей Ло, Юлдуз Усмонованинг бир куни қандай ўтади?

    Маданият | 14 август, 10:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.