Навоий вилояти ҳокими Янгиғазғон ва Саржалда овулларида одамлар ҳаёти ва муаммосига ечим топиш учун сайёр қабул ўтказди, деб хабар беради вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Сайёр қабулда Давлат хизматлари агентлигининг Навоий вилояти бошқармаси мобил автобуси ҳамда Конимех тумани давлат хизматлари маркази ходимлари, шунингдек, туман адлия бўлими вакиллари Янгиғазғон ва Саржалда аҳолисининг мурожаатларини тинглади.
Чўлда кун кўраётган одамларнинг эса муаммоси — ичимлик суви ва табиий газ бўлса. «Бу ерда ҳатто, ишсиз ёки кам таъминланган оилани учратмайсиз. Ҳамманинг бир юмуши ва бир даромади бор», — дейилади хабарда.
Мобил автобус чўлда хонадонма-хонадон кезиб, икки ҳудудда 61 та мурожаат аниқлади ва аҳолига жойида сайёр хизмат кўрсатилди. Шунингдек, марказ ходимлари ва адлия вакиллари ҳамкорлигидаги тарғибот тадбирлари чўлда чорвачиликка ихтисослашган оилавий корхоналарни ташкил этиш, туячилик ва паррандачилик, яъни туяқуш боқиш бўйича тадбиркорликни йўлга қўйиш, энг асосийси ҳудудлардан туриб давлат хизматларидан онлайн тарзда фойдаланиш юзасидан одамларга ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Изоҳ (0)