30 июль куни соат 16:31 да Яшнобод тумани, Мумтоз кўчаси, 2-уйнинг том қисми 40 квадрат метр майдонда ёнган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.
Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 16:40 да етиб борган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 16:53 да қуршаб олиниб, 16 дақиқадан сўнг бартараф этилган.
Ҳодиса жойига 2 та ўт ўчириш техникаси жалб қилинган. Ёнғиндан уйнинг 80 квадрат метр майдонидаги қурилмалари сақлаб қолинган.
Ёнғин электр симларни қисқа туташуви оқибатида содир бўлган деб тахмин қилинмоқда. Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)