Туркия сайёҳлик агентликлари ассоциацияси (Tursab) вакиллари Хоразмга келди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати маълум қилди.
Воҳадаги сайёҳлик ташкилотлари вакиллари билан B2B форматида учрашиш ва бунинг натижасида икки томонлама фойдали шартномаларга эришиш мақсадида ташкил этилган мазкур учрашувда вилоятдаги 50 дан ортиқ сайёҳлик ташкилоти ҳамда меҳмонхоналар эгалари иштирок этди.
Музокаралар давомида томонлар келгусида алоқаларни янада мустаҳкамлашга келишиб олди.
Меҳмонлар Хива шаҳрининг диққатга сазовор жойлари — «Ичан-Қалъа» давлат музей-қўриқхонаси ва Нуриллабой саройи билан танишди.
Изоҳ (0)