• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,1 фоизни ташкил этди

    2019 йилнинг январь—июнь ойларида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,1 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Вазирликнинг аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази томонидан республиканинг 104 та шаҳар ва туманида ижтимоий тадқиқот амалга оширилди. Тадқиқот давомида фуқароларнинг 462 та ўзини-ўзи бошқариш органлари, 4 880 та уй хўжалиги ва 25 925 нафар фуқаро қамраб олинди.

    Тадқиқот натижаларининг таҳлили иқтисодий фаол аҳолига нисбатан ишсизлик даражаси 9,1 фоиз эканлигини кўрсатди, бу 2018 йилнинг мос даври кўрсаткичига қараганда 0,2 фоизга кам. Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида энг юқори ишсизлик даражаси қайд этилди — 9,4 фоиз, энг кам кўрсаткич эса —Тошкент шаҳрида (7,7 фоиз).

    Ишга жойлашишга муҳтож аҳоли сони 1 342,6 минг шахсдан иборат бўлиб, ёшлар орасидаги (30 ёшгача) ишсизлик даражаси 15,1 фоизни, 15-25 ёшдагилар ўртасида 16,8 фоизни, аёллар орасида эса 12,7 фоизни ташкил этди.

    Меҳнат ресурслари сони 18 964 минг киши бўлиб, 2018 йилнинг январь июнь ойлари кўрсаткичига нисбатан 1 фоизга ортган. Иқтисодий фаол аҳоли сони ўтган йил мос даври кўрсаткичларига қараганда 181,5 мингга ёки 1,2 фоизга ўсган. Иқтисодий нофаол аҳоли сони 4 213,0 кишини ташкил этди (0,1 фоизга ортган), бундай кўрсаткич ҳомиладорлик таътили, туғиш таътили ёки 2 ёшгача бўлган болалар парваришидаги аёллар сонининг 4,4 фоизга ошиши билан изоҳланади. Ўз хоҳишига кўра банд бўлмаганлар сони кескин камайиб, 805,6 мингдан 734 минг (8,9 фоиз)га тушган, бу эса аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллиги ортганлигини билдиради.

    Бандлик тизимида иқтисодиётнинг расмий секторида банд бўлганлар сони ўсгани ва норасмий сектордаги бандликнинг камайганлиги кузатилмоқда. Хусусан, иқтисодиёт соҳаларида банд бўлганларнинг умумий сони 13 408,4 минг кишига етди, бу 2018 йилнинг январь июнь ойларидаги кўрсаткичга қараганда 1,4 фоизга кўп. Бунда иқтисодиётнинг расмий секторида банд бўлганлар сони Ўзбекистон тарихида биринчи марта 326,3 минга ёки 6,2 фоизга ортиб, 5 593,6 минг кишига етди. Норасмий секторда банд бўлганлар сони эса аксинча, 137,7 минга ёки 1,7 фоизга камайиб, 7 814,8 мингни ташкил этди. Бу бевосита норасмий тадбиркорлик фаолияти ва иш ўринларини легаллаштириш чора-тадбирлари натижасидир.

    Шунингдек, тадқиқот натижалари чет элга меҳнат миграциясига кетган шахслар сони 2018 йил мос даври билан қиёслаганда 1,9 фоизга — 2 644,1 мингдан 2 594,1 минга пасайганлигини кўрсатди.

    30.07.2019, 14:36   Изоҳ (0)   22388
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда светофорнинг тақиқловчи чироғига ўтмоқчи бўлган Captiva мудҳиш ЙТҲ содир этди (видео)

    30.07.2019, 14:24

    Расул Кушербоев: Ҳокимлар «очко» олиш мақсадида ҳар қандай усул билан бўлса ҳам топшириқни бажаришга уринади (видео) 

    30.07.2019, 14:13

    Тошкентлик эркак ажрашмоқчи бўлган хотинига қасдлашиб 2 фарзандини уйнинг тўртинчи қаватидан пастга ташлаб юборди (видео)

    30.07.2019, 13:49

    Чўкиб кетган қирғиз чегарачининг жасади Ўзбекистонда топилди

    30.07.2019, 13:48

    Ўзбекистонда 661 нафар мансабдор шахс коррупцияда айбланмоқда

    30.07.2019, 13:27

    Самарқандда 10 кунлик келинчакни аёвсиз калтаклаган эрга суд ҳукми ўқилди

    30.07.2019, 13:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Кореяда сув тошқинларидан ҳалок бўлганлар сони 26 нафарга етди (видео)

    Дунё | 21 июл, 13:10

    Ўзбекистон нега Осиёнинг энг қиммат терма жамоасига айланди?

    Спорт | 21 июл, 13:05

    Netflix 2025 йилнинг биринчи ярмида энг кўп томоша қилинган сериал ва фильмлар рўйхатини эълон қилди

    Кино | 21 июл, 13:00

    “Ўзгидромет” 22 июлда неча даража иссиқ бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 21 июл, 12:54

    Голливуднинг энг шов-шувли 7 та тўйи

    Лайфстайл | 21 июл, 12:50

    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

    Реклама | 21 июл, 10:33

    Ўзбекистонда йил бошидан бери қарийб 35 минг фуқаро соғломлаштирилди 

    Ўзбекистон | 21 июл, 12:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.