• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Касби туман ҳокимлиги «қовун туширди»: Вазирлик томонидан айбдорга чиқарилган ИИБ бошлиғини «оппоқ» қилишга уринди

    Сўнгги пайтларда ҳокимият вакилларининг «қовун тушириши»дан ажабланмай қўйдик, тўғриси. Уларнинг оқни қора, қорани эса оқ дея оқимга қарши чиқиши одатий ҳолга айлангандек, назаримизда. Ёдингизда бор, Касби тумани ИИБ бошлиғи Чори Кўчаровнинг 16 июлдаги қилмиши дунёга овоза бўлди. Воқеа тафсилотларини ўрганган интернет сайтларию, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орқали ушбу воқеадан барча бирдек хабар топди.

    Фото: «Дарё»

    Касби тумани ҳокимлигидан «Дарё» интернет-нашрига эътироз хати келиб тушди. Ҳокимлик туман ИИБ бошлиғи Чори Кўчаров ҳақида ёритилган ҳақиқатни бўҳтон деб атаб, фермерлар ишчилари ва миробларни ўз услубида жазолаган ИИБ бошлиғини эса «меҳнати, тиришқоқлиги ва ўз билими билан намуна бўлиб келаётган» қаҳрамонга айлантирган.

    Маълум қилинишича, 22 июль куни туман ҳокими, туман прокурори, ИИБ бошлиғи ва Солиқ инспекцияси бошлиғи иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда, йиғилиш қатнашчилари Чори Кўчаров қилмиши ҳақида сўз юритган интернет сайтлари муаллифларини айтган гапларига асос келтирмаганликда айблаган. Жумладан, ҳокимлик муносабатида шундай дейилади: «Видеотасвир ва мақолалар муаллифлари «зековоз» автомашиналарига одамлар мажбуран чиқарилганлиги ҳақидаги бўҳтонларига ҳеч қандай асос келтира олишмаган».

    Интернет сайтлари муаллифлари жумаладан «Дарё» мухбири ҳам ўз мақоласида Касби тумани ИИБ бошлиғи қилмиши ҳақида сўз юритганда, фермер ишчилари ва 2 нафар мироб автобусга чиқарилганини ёзади. Ва суҳбатдошларнинг дала семинарига 20 нафар ИИБ ходимлари билан биргаликда «зековоз» — маҳбусларни олиб кетувчи автомобиль ҳам олиб келингани ҳақидаги фикрларини оммага улашади. Аммо «зековоз»га одам миндирилгани хусусида лом-лим демайди. Ҳокимият эса муаллифларни «зековоз»га одам миндирди деб ёзган дея айблаяпти.

    Туман ҳокимлиги Чори Кўчаровни оқлаш илинжида дала семинари вилоят ҳокими ва туман ҳокими фармойишига кўра, 2019 йилнинг 2 июлидан 16 июлига қадар ҳар куни эрталаб 6:00 ва 12:00 да ўтказилиши кераклигини ёзиб, семинар кўргазмали эканлигига урғу беради. Қизиқ, ижтимоий тармоқлар ва фермерлар тақдим этган видеоларда семинар ўтказилаётган жойда бирорта ҳам кўргазма қуроллари кўринмай, «зековоз» ва ИИБ ходимлари кўриниб қолган. Ёки ИИБ бошлиғининг кўргазмали семинарида 20 нафар ИИБ ходимлари, кишан, «зековоз» ва автобус кўргазмали қуроллар вазифасини ўтаб берадими?

    Бунданам қизиғи ҳокимлик журналистларни иккинчи томон фикрини эшитмасликда айблайди. Ҳолбуки, ўша куни «Дарё» мухбири ИИБ бошлиғи билан бир неча маротаба боғланишга уринди. Вилоят ИИБ матбуот хизмати орқали ҳам ҳолатга изоҳ сўради. Бу ҳақда мақолада ҳам сўз борган. Бироқ Чори Кўчаров хатти-ҳаракатига изоҳ беришни истамади. Қисқасини айтганда, журналистлар билан гаплашишни ўзига «эп кўрмади».

    Ҳокимликка кўра, ўша кунги семинарда ИИБ бошлиғи билан биргаликда туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи А.Арабов, туман агроинспекция бошлиғи Қ.Бозоров ҳам иштирок этган. Семинарга 58 нафар фермер чақирилган бўлса-да, 11 нафар фермер сабабсиз келмаган. 8 нафар фермер ўрнига уларнинг ишчилари келган. Ҳокимликнинг ёзишича, ўша куни фермер ишчиларию, 2 нафар сувчидан иборат 10 киши ИИБ томонидан ҳеч қандай куч ишлатилмаган ҳолда, деразалари очиқ автобусда ИИБга олиб кетилган.Ва ўша жойда тушунтириш хатлари олиниб, қисқа муддатда ИИБ ҳовлисидан қўйиб юборилган.

    Энди ҳокимликка савол: Семинарда қатнашган 8 нафар фермер ишчилари ва 2 нафар сувчига дала семинарининг ўзида тушунтириш ишлари олиб борилса бўлмасмиди? Ҳеч кимни қўрқитиш нияти йўқ экан, 10 нафар кишинининг 20 нафар ИИБ ходими қуршовида худди айбдорлардек ИИБ биносига олиб борилиши нимадан далолат? Кўргазмали семинарга «зековоз» нега керак?

    Туман ҳокимлиги ўз муносабатида фермер Акром Новотов ҳақида ҳам тўхталиб ўтиб, уни туҳмат қилишда айблайди. Ҳокимлик иддаосига кўра, Акром Новотов доимий равишда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида турса-да, «ИИБ ходимлари уйимга келди», дея оммани чалғитган. Шу боисдан ҳам 22 июль куни ўтказилган ҳокимлик йиғилишида туман прокурори, туман «Нуроний» жамғармаси раиси ва бир неча фермерлар Акром Новотовнинг хатти-ҳаракатини қоралаган.

    Фермер Акром Новотов «Дарё» мухбири билан суҳбати давомида ИИБ бошлиғининг хатти-ҳаракатлари ошкор этилган мақоладан сўнг, ИИБ ходимлари ўша куни семинарда қатнашган фермерлардан ҳақиқатни инкор этувчи тушунтириш хатлари ҳам олган. Ҳатто ўша куни қўлига кишан тақилган сувчилардан ҳам интернетда чиқиб кетган маълумотларни рад этувчи тушунтириш хати ёзиб беришини сўраган. Аммо сувчилар буни рад этишган.

    Касби тумани ИИБ бошлиғи Чори Кўчаровнинг хатти-ҳаракати ҳақида интернетда шов-шув тарқалгач, «Дарё» мухбирига Касби туманининг Қамаши қишлоғида яшовчи Азиз Ниёзов ҳам мурожаат қилиб, Чори Кўчаровдан азият чекканини, аммо қайси ташкилотга мурожаат қилса ҳам масала эътиборсиз қолиб келганини билдирди.

    — Кечаси ухлаб ётган жойимда ётоғимга кириб келган Касби тумани ИИБ ходимлари бошлиқ Чори Кўчаров топшириғига кўра, мени ётоқхонамда ўласи қилиб урди, — дейди Азиз Ниёзов. – ИИБ ходимларининг ярим кечаси уйимизга дабдурустдан бостириб кириши ва мени уриши фарзандларимни қўрқитиб юборган.

    Азиз Ниёзовнинг жароҳатлари.

    Азиз Ниёзовнинг жароҳатлари.
    Фото: «Дарё»

    Азиз Ниёзовнинг маълумот беришича, у 2018 йил август ойида базмдан ширакайф бўлиб чиққач, қишлоқдошлари билан жанжаллашган. Боз устига фуқароларни тинчлантиришга уринган, маҳалла профилактика инспекторига ҳам зўрлик ишлатиб, погонини юлиб олган, телефонини тортиб олган. Бунга жавобан эса Чори Кўчаров бошчилигидаги ИИБ ходимлари айбдорни ухлаб ётган жойида, ётоқхонасида, фарзандлари кўз ўнгида ўласи қилиб калтаклайди.

    — Майли мен қилган хатоим учун 3 ойга қамалиб чиқдим, ҳаракатимга жавоб бердим, — дейди Азиз Ниёзов. – Нега энди Чори Кўчаров хатти-ҳаракатига жавоб бермаяпти? Нима учун кечаси фуқаро хонадонига бостириб кирган ИИБ бошлиғи фарзандларим олдида мени калтаклагани ва хўрлагани ҳақидаги мурожаатларимга эътибор қаратилмаяпти?

    Мурожаатчининг айтишича, у ИИБ бошлиғи Чори Кўчаров ҳаракати устидан мутасадди ташкилотларга кўп маротаба мурожаат қилган. Аммо мурожаатлари натижасиз қолмоқда.

    Хайриятки, Қашқадарё вилояти ИИБ Касби тумани ҳокимлигидек кўриниб турган ҳақиқатдан кўз юммади. Борини тан олиб, айбдорни жазолади. Чори Кўчаровни лавозимидан озод қилди.

    30.07.2019, 14:50   Изоҳ (0)   49386
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,1 фоизни ташкил этди

    30.07.2019, 14:36

    Самарқандда светофорнинг тақиқловчи чироғига ўтмоқчи бўлган Captiva мудҳиш ЙТҲ содир этди (видео)

    30.07.2019, 14:24

    Расул Кушербоев: Ҳокимлар «очко» олиш мақсадида ҳар қандай усул билан бўлса ҳам топшириқни бажаришга уринади (видео) 

    30.07.2019, 14:13

    Тошкентлик эркак ажрашмоқчи бўлган хотинига қасдлашиб 2 фарзандини уйнинг тўртинчи қаватидан пастга ташлаб юборди (видео)

    30.07.2019, 13:49

    Чўкиб кетган қирғиз чегарачининг жасади Ўзбекистонда топилди

    30.07.2019, 13:48

    Ўзбекистонда 661 нафар мансабдор шахс коррупцияда айбланмоқда

    30.07.2019, 13:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илия Топурия йил охирига қадар UFC’да яна бир жанг ўтказмоқчи

    Спорт | 30 июн, 15:00

    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

    Реклама | 30 июн, 15:00

    Топ-300 талик олийгоҳга кирган ўзбекистонлик ёшларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити берилади

    Ўзбекистон | 30 июн, 14:58

    Туркия ва Сурия автомобиль қатновларини тиклайди

    Дунё | 30 июн, 14:45

    Ўзбекистонда ўқишга кира олмаган мактаб битирувчиларини банд этиш бўйича дастур қабул қилинди

    Ўзбекистон | 30 июн, 14:28

    “Бу ишлар ‘кампаниябозлик’ бўлмаслиги зарур” — президент ёшлар билан доимий мулоқот платформасини йўлга қўйиш ҳақида

    Ўзбекистон | 30 июн, 14:22

    Ўзбекистонда сунъий интеллектнинг миллий моделини ишлаб чиқиш бошлангани эълон қилинди

    Ўзбекистон | 30 июн, 14:16

    Афғонистон терма жамоаси Россия билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин

    Спорт | 30 июн, 13:59

    Ўзбекистон ёшлари топ-500 талик олийгоҳларга кириш бўйича Марказий Осиёда етакчи бўлди

    Ўзбекистон | 30 июн, 13:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.