«Ўзбекистон» телеканалида эфирга узатиладиган «Муносабат» кўрсатувининг навбатдаги сони шу кунларда муҳокамалар марказида турган бузилишлар мавзусига бағишланди, деб ёзади УЗ24.
Кўрсатувда иштирок этган депутат Расул Кушербоевнинг фикрича, ҳокимлар аҳоли фаровонлиги учун эмас, «очко» олиш мақсадида ҳар қандай усул билан бўлса-да, топшириқни бажаришга уринади. Айрим ҳокимлар унга берилган ваколатдан фойдаланиб, фақат ўз сўзини юритишга ҳаракат қилади. Депутатлар, жамоатчилик фикри билан ҳисоблашмайди.
Одамлар уйлари бузилишидан эмас, бу ишлар қонуний тартибда амалга оширилмаётганидан норози, дейди депутат.
Изоҳ (0)