Чўкиб кетган қирғиз чегарачининг жасади Ўзбекистон ҳудудида топилди, деб хабар берди Sputnik.
Маълум бўлишича, 19 июль куни ҳарбий хизматчи Чотқолдаги Оқбулоқ дарёсига тушиб кетган. Қидирув ишлари 10 кундан ортиқ олиб борилган.
Бу дарё Ўзбекистон томон боргани сабабли, Қирғизистон чегара хизмати ўзбекистонлик ҳамкасбларидан ёрдам сўраган. Шу билан бирга, қидирув ишлари Қирғизистон ҳудудида ҳам олиб борилган.
Ўзбекистон ФВВ қутқарувчилари жасадни топган. Кучли сув оқими чегарачининг жасадини 11 километр масофага олиб кетган. Қайд этилишича, жасад 30 июлда Қирғизистонга олиб борилган.
Изоҳ (0)