Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном туманида уйғурларга босим ўтказувчи «ахлоқ тузатиш лагерлари» фаолият юритаётгани ҳақида ғарб ОАВда чоп этилган маълумотлар рад этилди, деб хабар берди «ТАСС».
Бу ҳақда Шинжон-Уйғур автоном тумани раҳбари ўринбосари Алкен Туниаз маълум қилган.
«Дастлаб, сизга шуни маълум қилмоқчиманки, ўқув марказларида гўёки уйғурларга босин ўтказилаётганмиш. Бу ҳақда алоҳида мамлакатлар ва ОАВ хабар бермоқда. Ушбу хабарлар асл вазиятни бузиб кўрсатишдан бошқа нарса эмас. Бу туҳмат, у реал фактларга мутлақо мос келмайди», — дейди у.
Қайд этилишича, ҳудуддаги бундай марказлар учта мақсадни амалга ошириш учун ташкил этилган:
- Шинжон аҳолисига Хитой қонунларини ўргатиш,
- Аҳолига хитой тилини ўргатиш,
- Аҳолида дин эркинлиги тушунчасини тўғри англаш кўникмасини шакллантриш.
Изоҳ (0)