Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 14-тури доирасида «Металлург»—ОКМК учрашувида рўй берган кўплаб баҳсли вазиятлар юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб интизом қўмитаси йиғилиш ўтказди.
Таъкидланишича, ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов учрашув бош ҳаками Шавкат Насибуллаевга очиқчасига эътироз билдириб, унга нисбатан қўпол муомалада бўлгани учун Суперлиганинг 1 учрашувига дисквалификация қилинган ва жаримага ҳам тортилган.
Ўйин бош ҳаками Шавкат Насибуллаев ишида эса ўйин тизгинини қўлдан чиқариш, кўплаб хатоларга йўл қўйиш каби камчиликлар аниқланган. Мазкур ҳолатлар инобатга олинган ҳолда Тартиб интизом қўмитаси Насибуллаевни 4 учрашувга четлатиб, жаримага тортган.
Бундан ташқари, учрашувга ҳар томонлама профессионал даражада тайёргарлик кўрмаганлиги аниқланган ушбу Насибуллаев, қуйи лигага бадарға қилинган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)