• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Барселона» тарихидаги энг қиммат 5 трансфер ҳақида

    Антуан Гризманни 120 миллион еврога сотиб олган «Барселона» сўнгги 10 йил ичида футболчилар трансфери учун 1 миллиард евродан ортиқ маблағ сарфлаган илк клубга айланди.

    Ла Масия деб номланадиган дунёга машҳур академиясидан Месси, Хави, Вальдес, Пуйоль, Иньеста ва Пике каби футболчиларни етиштириб чиқарган «Барселона»нинг трансферлар учун космик пулларни сарфлаши кишини ҳайратга солиши табиий, албатта.

    Аммо кўп нарса ўзгармоқда. Каталонияликлар «Манчестер Сити», «Реал» ва ПСЖ каби клублардан ортда қолмаслик учун ҳам кўпроқ маблағ сарфлашга мажбур бўлмоқда. Шунинг учун бўлса керак, айни дамда футбол клублари томонидан амалга оширилган энг қиммат 10 та трансфернинг учтаси «Барселона»га тегишли.

    Қуйидаги «кўк-анорранглилар» тарихидаги энг қиммат 5 трансферни кўриб чиқамиз:
    1. Френки де Йонг: «Аякс» — «Барселона», 67 миллион фунт (2019)

    Фото: «Барселона»

    Фото: «Барселона»

    2018/19 йилги мавсумдаги ҳаракатлари сабаб Френки дарҳол кимсан «Барселона»дан таклиф олди ва унга «лаббай» деб жавоб берди. Каталонияликлар 22 ёшли иқтидор учун 67 миллион фунтнинг баҳридан ўтди.

    Нидерландиялик футболчи қойилмақом иқтидорга эга. «Барселона» раҳбариятини де Йонгнинг ҳаммасидан ҳам ўйинни ўқий олиши ва бошқара олиш қобиляти ўзига қаратгани бежиз эмас. Агар у янги жамоасида ҳам ўсишдан тўхтамаса, албатта, «Камп Ноу»дагиларнинг ёқимтойига айланади.
    1. Луис Суарес: «Ливерпуль» — «Барселона», 67 миллион фунт (2014)

    Фото: «Барселона»

    Фото: «Барселона»

    Дунёнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири Луис Суарес 2014 йил 67 миллион фунт эвазига «Ливерпуль»ни тарк этиб, «Барселона»га ўтганди. У клубга келгандан сўнг ҳам фақат юқори даражага чиқишда давом этди. Клубга келишдан аввал 4 ойлик дискваликация учраганига қарамай, Суарес жуда тез мослашиб кетишга эришди. Бунга исбот сифатида унинг Каталониядаиги илк мавсумида 25 та гол ура олганини кўрсатиш мумкин.

    Ҳозирда 32 ёшни қоралаб қўйган Луис «Барселона»даги иккинчи мавсумида 40 та гол урди ва Испания «Олтин бутса»си эгасига айланди. Қайд этиш жоиз, 2009 йилдан бери Ла Лига «Олтин бутса» фақат Лео Месси ва Криштиану Роналдуга насиб қилаётган эди.

    Луис ҳозирга қадар «Барселона» учун 247 та ўйин ўтказиб, 177 та гол урди  ва клуб тарихидаги энг яхши тўпурарларнинг кучли бешлигига кирди.
    1. Усмон Дембеле: «Боруссия Д» — «Барслеона», 97 миллион фунт (2017)

    Фото: «Барселона»

    Фото: «Барселона»
    222 миллион евро эвазига Неймарни ПСЖга сотган «Барселона» дарҳол бразилиялик футболчига ўринбосар топиш керак эди. Месси ва Суаресга янги партнёр сифатида эса «Боруссия Дортмунд» аъзоси Усмон Дембеле танланди. Каталониялик ёш француз учун 97 миллион фунтдан воз кечишига тўғри келди. Трансфер ҳақиқатан ҳам катта таваккалга асосланган эди. Аммо клуб раҳбарияти Дембелега ишонди ва ҳамон ишонишда давом этмоқда. Усмоннинг клубдаги саёҳатлари эса жароҳат ва ички қоидаларнинг бузилиши билан бошланди. Футболчи бир неча марта машғулотларга кечикиб келди. Шундай муаммоларга қарамай ҳеч ким Дембеленинг катта иқтидорга эга эканлигини инкор қила олмайди. Аммо унинг «Барселона»даги келажаги ҳамон сўроқ остида. Боиси у ҳали клубда асосий ўйинчига айланиши ҳам бошқа клубга ўтиб кетиши ҳам мумкин.
    1. Антуан Гризманн: «Атлетико М» — «Барселона», 108 миллион фунт (2019)

    Фото: «Барселона»

    Фото: «Барселона»
    Деярли икки йил давом этган «трансфер сериали» бахтли якун топди. Антуан Гризманн Мадрид клубини тарк этиб, «Барселона»га ўтди. Каталония клуби ЖЧ—2018 чемпиони учун «Атлетико М»га 108 миллион фунт тўлади. Дембеледан фарқли ўлароқ Гризманнинг айни дамдаги ҳолатини ижобий баҳолаш мумкин. Сабаби, Антуан 5 йил давомида «Атлетико Мадрид» сафида барқарор ўйин намойиш этди. У мадридликлар билан Европа Лигаси, УЕФА Суперкубоги каби совринларни қўлга киритди. Бундан ташқари 2 марта «Олтин тўп»га номзод сифатида кўрсатилди. Аммо ҳамма ҳам унинг «Камп Ноу»га ўтганидан мамнун эмас. Негаки, Гризманн 2018 йил ёзида «Барселона»га ўтишдан бош тортиб, кўплаб мухлисларнинг ғазабига учраганди. Энди эса унинг клубга мослашиб олиши учун маълум вақт талаб этилади.
    1. Филиппе Коутиньо: «Ливерпуль» — «Барселона», 156 миллион фунт (2018)

    Фото: «Барселона»

    Фото: «Барселона»

    «Барселона» тарихидаги энг қиммат трансфер 2018 йил амалга оширилган. Каталонияликлар Коутиньо учун «Ливерпуль»га 156 миллион фунт тўлагани айтилади. Филиппе бу орқали дунё футболи тарихидаги энг қиммат учинчи футболчига айланган.

    Бразилиялик футболчининг трансфер сериали ҳам узоқ давом этган. Филиппени Каталонияда Андрес Иньестанинг ўринбосари сифатида кутишаётганди, ахир. Ва охир-оқибат Коутиньо «Барселона»га келди. Аммо футболчи учун 2018/19 йилги мавсум ҳақиқатда оғир ва мураккаб ўтди. У жамоа учун 45 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди, холос. Мухлислар ва клубдагилар ҳам ундан бундан натижани кутишмгани рост. Унинг клубга келганига 18 ойдан ошди ва кўпчилик Филиппенинг Каталонияда узоқ қолиб кетмаслигига ишонмоқда.

    Интернет маълумотлари асосида Асрор Абдуназаров тайёрлади.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    26.07.2019, 15:02   Изоҳ (0)   47241
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Интер» Мауро Икардига ўринбосар топди

    20.07.2019, 22:27

    «Барселона»га «Ювентус» ҳужумчиси керак

    20.07.2019, 21:41

    Африка Миллатлар Кубоги—2019 нинг энг яхши тўпурари терма жамоадаги фаолиятини якунлади

    20.07.2019, 20:25

    Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси ватанидаги муҳтожларга 6,4 тонна миқдоридаги маҳсулотларни хайрия қилди

    20.07.2019, 19:43

    Златан Ибрагимович: Мени Вела билан солиштириб, ўта катта хатога йўл қўйдингиз

    20.07.2019, 18:27

    Зидан: Погбанинг трансфери? «Реал»нинг режалари бор

    20.07.2019, 17:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон Украинага қурол етказиб беришни тиклаши мумкин

    Дунё | 11 август, 09:48

    Модель, хонанда, актриса: карьерасини шоу-бизнесдан бошлаган биринчи хонимлар (фото)

    Шоу-бизнес | 11 август, 09:38

    Хоразмда “меҳнат стажи қилиб берувчи” мутахассис ушланди

    Ўзбекистон | 11 август, 09:25

    “Манчестер Сити” футболчиси “Эвертон”га ижарага берилади

    Спорт | 11 август, 09:18

    Трамп уйсизлардан Вашингтонни тарк этишни талаб қилди

    Дунё | 11 август, 09:13

    Исроил Al-Jazeera телеканалининг беш нафар журналистини ўлдирди (видео)

    Дунё | 11 август, 08:37

    Жомбой туманидаги заправка ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 11 август, 08:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.