«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Marca томонидан «Афсона» мукофоти билан тақдирланди. У бу мукофотни 29 июль, душанба куни қабул қилиб олди.
Тақдирлаш маросимига «Реал» президенти Флорентино Перес ҳамда Криштианунинг агенти Жорже Мендеш ҳам ташриф буюрди.
Роналду футболчилик фаолиятида кўрсатган натижалари учун мазкур совринга эга чиқди.
Маълумот учун, ушбу соврин 1997 йилдан буён ўз эгаларига топшириб келинади. Аввалроқ Лионель Месси, Диего Марадона, Майкл Фелпс, Михаэл Шумахер ҳамда Майкл Жордан мазкур совринга эга чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду А Сериядаги дебют мавсумидаёқ мусобақа чемпионига айланди. У фаолияти давомида 29 та совринни қўлга киритди. Шулардан 2 тасига Португалия термаси сафида эришди.
Қайд этиш лозим, 34 ёшли футболчи «Спортинг» таркибида 1 та, «Манчестер Юнайтед» билан 9 та, «Реал» сафида 15 та ҳамда «Ювентус» таркибида 2 та совринга эга чиқди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)