Германиянинг Papenburg ва Кореянинг Caris Co компаниялари Ўзбекистонда йўллар қуради ҳамда таъмирлайди, деб хабар берди Spot.
«Трансйўлқурилиш» ДУК хорижий компаниялар иштирокида қўшма корхоналар ташкил этишни режалаштирмоқда.
Хусусан, ушбу жараёнга Германиянинг Papenburg ва Кореянинг Caris Co компаниялари ҳам жалб этилади.
Биринчи навбатда Papenburg Узбекистан МЧЖ ҚК ташкил этилади, қўшма корхонасида немис компанияси улуши фоизни ташкил этади.
Иккинчи, Caris Трансйўлқурилиш қўшма корхонасида эса, корейс компанияси улуши 80 фоизни ташкил этади.
Papenburg Uzbekistan Бектемир туманида жойлашган бино ва иншоотлар берилади.
Caris Трансйўлқурилиш корхонаси эса Мирзо Улуғбек туманида жойлашади.
Бу ҳозирда мавжуд бўлган ва келгусида қуриладиган йўллар сифатига сезиларли таъсир кўрсатиши айтилмоқда.
Изоҳ (0)