Ижтимоий тармоқларда Damas ҳайдовчисининг йўл-патрул хизмати ходимидан қочгани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берилган эди.
Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳолат юзасидан баёнот берди.
Видеода акс этган ҳолат 28 июль куни соат тахминан 17:00 да Олмазор туманида юз берган.
Damas ҳайдовчиси «Сағбон» кўчасида транспорт воситалари ҳаракатига қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган.
У ЙПХ инспекторининг тўхташ ҳақидаги ишорасига бўйсунмаган.
Шундан сўнг ички ишлар органи ходими ўрнатилган тартибда қоидабузарни та’қиб эта бошлаган.
ЙПХ ходими ўзининг бевосита раҳбари кўрсатмасига кўра, бошқа фуқаролар ҳаётини хавф остига қўймаслик мақсадида Damas’ни та’қиб қилишдан тўхтаган. Бироқ, ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузиб, бошқа одамлар хавфсизлигига таҳдид солиб, Кичик ҳалқа йўли ва Сағбон кўчаси чорраҳасидан яширинган.
Давлат рақами 01 А 063 СА бўлган Damas автомобили Н.Ф номига расмийлаштирилгани аниқланди.
Тўрт кишига ушбу автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома берилган.
Ҳозирда қоидабузарлик содир этилган пайтда Damas’ни бошқарган ҳайдовчи шахсини аниқлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)