«Арсенал» ҳужумчиси Хавьер Амаечи фаолиятини «Ҳамбург»да давом эттиради. Бу ҳақда лондонликларнинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Шартнома шартлари очиқланмаган.
Маълумот учун, 18 ёшли футболчи 2017 йилнинг ёзида «канонирлар»нинг захира жамоасига келиб қўшилганди. 2018 йилнинг январь ойида эса ҳужумчи «Арсенал» билан профессионал футболдаги илк шартномасини имзолаганди.
Амаечи 2018/19 йилги мавсум «тўпчилар» сафида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та голга муаллифлик қилди ва 5 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)