• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Эскисини бузмасдан янгисини қурмайдиган ҳокимлар, элим деб «ёниб» яшайдиган ўринбосар, энди тестда «паровоз» ва «калла»лар бўлмайди

    Аввалги ҳафта мамлакатимиздаги очиқ-ошкоралик жараёнларининг ноёб ҳодисаси билан солномага ёзилган бўлса, бу ҳафта ҳокимият вакилларининг фуқарога нисбатан шармандали хатти-ҳаракатлари билан тарихга муҳрланди. Дайжестимизни бошлаймиз.

    20 июль куни Яккабоғда содир бўлган хунук воқеанинг видеоси ҳафта бошида интернетда тарқалди. Унда яккабоғлик тадбиркор бульдозер рулида ўтирган ҳоким ўринбосари устига бензин сочиб ёқиб юборгани акс этган. Маълум бўлишича, ҳокимлик вакиллари дабдурустдан тадбиркорнинг биносини бузишга келганда кўпчилик бўлиб қаршилик кўрсатишган. Натижада бульдозерчи бинони бузишдан бош тортган. Шунда ҳоким ўринбосари, Туймаев исмли киши рулга ўтириб ўзи бузмоқчи бўлганда сабр косаси тўлган тадбиркор Баҳриддин Исомов ушбу қалтис чорага қўл урган. Шундан сўнг Исомов ва унинг ўғлини ИИБ олиб кетган. Гарчи айби бўлмаса-да, унинг ўғлини ИИБ ходимлари калтаклаган.

    Бино бузилган ҳудудда 30 га яқин дўконни ҳам шу ҳоким ўринбосари вайрон қилган бўлса-да, ҳеч бирига компенсация тўланмаган.

    Юз берган ҳодиса оммавий ахборот воситаларида қаттиқ портлаш келтириб чиқарди. Ўнлаб нашрлар воқеани ёритди ва тадбиркорнинг ўзига хос «самосуд»ини оқламаган ҳолда, ҳоким ўринбосарининг тийиқсиз ҳаракатини қоралади. Қонунчилик палатаси депутатлари ҳокимларга билдирилган ишончнинг чегараси борлигини эслатди. Шундан сўнг вилоят ҳокими Зафар Рўзиев Яккабоққа келиб тадбиркорларнинг арзини тинглади. Жамоатчилик босими ва фаол арбоблар танқиди натижасида ҳоким ўринбосарини ёқиб юборган тадбиркорнинг дўкони бузилмайдиган бўлди, Яккабоғ ҳокими ва ўринбосари ишдан олинди, куйган ўринбосарга жиноят иши қўзғатилди.

    * * *

    22 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев иштирокида ўтган мулоқотда истеъмол саватчаси масаласи кўтарилди. Ботир Хўжаевнинг маълум қилишича, истеъмол саватчаси дунё иқтисодиётида амал қилиниши мажбурий кўрсаткич эмас. «Ўзбекистонда истеъмол саватчаси деган тушунчани жорий қилиш тахминан 2021 йилларга мўлжалланмоқда. Ҳозир ҳам истеъмол саватчаси ва яшаш учун энг кам миқдор тушунчалари тест тизимида синаб кўрилмоқда ва сўровномаларга кўра улар 650 минг ва 800 минг сўмни ташкил қилади», деди Ботир Хўжаев. Айтиш лозимки, мустақилликдан кейин истеъмол саватчаси атамаси иқтисодиётимизда қўлланмайди.

    * * *

    Ҳокимият ва аҳоли ўртасида кескин зиддият келтириб чиқарган яна бир воқеа Хоразм вилоятида юз берди. Урганч шаҳридаги «Ашхобод» маҳалласида яшовчи аҳолига Урганч туманидан ер ўрни ажратиб берилган, аммо компенсация пули тўланмаганди. Ҳокимият вакиллари бир қанча вақтдан бери ваъда бериб келган, ниҳоят сабр косаси тўлган минглаб уйсиз фуқаролар 26 июль куни кечаси Урганч-Ҳазорасп автомобиль йўлини тўсиб қўйган. Вилоят ҳокими келганда унинг палаткасини йиқитиб юборишган.

    Фотоколлаж: Хоразм вилояти ҳокимлиги

    Фотоколлаж: Хоразм вилояти ҳокимлиги

    «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурҳонов Ўзбекистонда аҳоли ва ҳокимият вакилларининг очиқ конфронтациясига сабаб бўлаётган кўчмас мулкларни оммавий бузиш жараёнларидан ташвишда эканини маълум қилди. Шунингдек, адлия вазири Русланбек Давлетов 27 июль кунидаги ҳайъат мажлисида «Одамларнинг уйини бузиб, кўчага чиқариб қўйиб, компенсация тўламаслик — ваҳшийлик!» деди.

    Фотоколлаж: «Kun.uz»

    Фотоколлаж: «Kun.uz»

    Шавкат Мирзиёев аҳоли ва ҳокимлик ўртасидаги тушунмовчиликни ҳал қилиш учун бош вазирни Хоразмга юборди. Абдулла Арипов урганчликлар билан учрашди. Шундан сўнг автомобилларда пул келтирилиб, уйсизларга компенсация сифатида тарқатила бошланди. Бош вазир йиғилиш ўтказиб, Урганч шаҳри ҳокими ва прокурорига ҳайфсан берди. Бундан буён компенсация тўланмаган ва олдиндан огоҳлантирилмаган турар ва нотурар жойларни бузиш тўхтатиладиган бўлди.

    * * *

    Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримов «Kun.uz» билан суҳбатда «бу йилги август имтиҳонларида ўрнига кириш бўлмайди», деди. Маълумки, абитуриентлар орасида кенг тарқалган бу фирибгарлик айнан юз тузилиши ўхшаш талабгорларни алмаштириб қўйишга асосланган усулдир. Мажид Каримовнинг айтишича, эндиликда юзни таниш технологиялари қўлланади ва биометрик параметрлар аниқланади. Бироқ бу технология ҳам мутлақо камчиликсиз эмас. Агар бу жараёнда муаммоли вазият чиқса иккинчи идентификациялаш жараёни сифатида бармоқ излари солиштириб кўрилади. Шу тариқа «калла», «паровоз» деб аталувчи усулларга чек қўйилади.

    * * *

    Қашқадарёнинг Касби туманида ИИБ бошлиғи фермерларнинг шаънини таҳқирлайдиган ҳаракатга қўл урди. «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошев бу ҳодисани ўрганди. ИИБ бошлиғи дала семинари ташкил қилган (аслида семинарни қишлоқ хўжалиги мутахассиси ташкил этади ва соҳа сирлари бўйича маълумот алмашилади). Семинарга 20 нафар ИИБ ходими келтирилган, шунингдек, «зековоз» машина ҳам олиб келинган. «Семинар»да 11 нафар кишининг қўлига кишан тақилган ва 50 даража иссиқда жазирама автобусга қамаб қўйилган.

    «Дарё» мамлакатимизда қонун устунлиги ва ошкоралик қарор топгунича муаммоли вазиятларни ёритаверади. Касби воқеаси ечимини топгунича ОАВ диққат-эътиборида бўлади.

    * * *

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    26 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев халқ ҳаёти билан яқиндан танишиш ва аввал берилган топшириқлар ижросини кўздан кечириш учун Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Шавкат Мирзиёев Самарқанд халқаро аэропортининг ўзидаёқ мазкур аэропортни ривожлантиришга оид лойиҳа билан танишди. Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди ва Самарқанд туманидаги «Агромир» мева-сабзавотларни қайта ишлаш корхонасида бўлди.

    * * *

    Тошкентда янги аэропорт терминали қурилади. Уни Швейцария компанияси бунёд этади. Соатига минг нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга бўлади. Янги терминалнинг лойиҳаси Ҳумо қуши шаклида ишлаб чиқилган бўлиб, мутахассислар терминалнинг функсионал мақсади, яратиладиган шароит ва қулайликларга алоҳида эътибор қаратган.

    Фотоколлаж: «Дарё»

    Фотоколлаж: «Дарё»

    Таъкидлаш лозимки, 2016 йилда янги «Тошкент-4» халқаро аэропорти Ҳумо қуши кўринишида бўлиши ҳақида хабар берилган ва иншоот макети намойиш қилинганди (видео). Бироқ ушбу макет Ҳумо қушидан кўра куракчани кўпроқ эслатарди. Бу ҳафта кўрсатилган янги чизмада эса Ҳумо қуши тасвири яққол кўринади.

    «Дарё» янгиликларини кузатиб боринг. Ўзбекистон ва дунё хабарларидан энг биринчи хабардор бўлинг.

    28.07.2019, 18:19   Изоҳ (0)   57989
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанддаги тўйда китоб тарқатилди

    28.07.2019, 18:05

    29 июль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

    28.07.2019, 17:35

    Ўзбекистонда «Соғлом оила – соғлом жамият» шиори остида оммавий тадбирлар ўтказилди

    28.07.2019, 17:05

    Тошкентда қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

    28.07.2019, 17:02

    Қашқадарёда 75 ёшли отахон қўшмачиликка қўл урди

    28.07.2019, 16:35

    Учтепада хонадон томи ёниб, ёнғин қўшни уйларга ҳам ўтди (фото)

    28.07.2019, 16:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.