Давлат Думаси депутатлари Россияда ўқ-ёй билан овлашга рухсат берувчи қонун лойиҳасини учинчи ва охирги ўқишда кўриб чиққанидан сўнг қабул қилди, деб хабар бермоқда Meduza.
Унда ўқ-ёй ов қуролларига тенглаштирилган ва уни овчилик ҳужжати ҳамда ов қуролидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлганлар сотиб олишига рухсат берилган. Шунингдек, ўқ-ёй сотиб олинганидан кейин уни 2 ҳафта ичида Россия Гвардияси ҳисобварағига киритилиши талаб этилган.
Тушунтириш хатида таъкидланишича, ўқ-ёйдан ов қуроли сифатида фойдаланишни қонунийлаштириш Россияда овчиликни ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади. Ҳозирда Россияда ов қуроллари қаторига узун стволли милтиқ, пневматик ва совуқ тиғ қуроллари киритилган.
Изоҳ (0)