Хитойнинг Гуйчжоу провинциясида кузатилган кўчки оқибатида 22 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди «ТАСС».
Бундан ташқари, 23 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.
Аввалроқ 20 киши ҳалок бўлгани хабар берилган эди.
Қутқарувчилар икки соат деганда вайроналар остидан икки жасадни олиб чиқишга муваффақ бўлган.
Гуйчжоуда кўчки 23 июль куни бошланган эди. Ўшанда Хэчжан уэздидаги қурилиш майдончаси вайроналар остида қолган эди.
Иккинчи кўчки эса Люпаншуй шаҳрига яқин Шуйчэн уэзида юз берганди. Бунинг оқибатида 21 та уй бузилган, 77 киши эса хавфли ҳудудда қолиб кетган эди.
Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Жараён Хитой ҳукумати томонидан молиялаштирилмоқда.
Изоҳ (0)