Афғонистон ғарбида жойлашган Багдис вилоятида ҳукумат авиаҳужуми натижасида 50 нафар «Толибон» жангарилари, шу жумладан уларнинг қўмондони йўқ қилинди, деб хабар берди «Korrespondent.net».
Қайд этилишича, разведка маълумоти асосида ҳаракатланган хавфсизлик кучлари «Толибон» жангарилари йиғилган пунктга авиазарба берган. Натижада оддий жангарилардан ташқари уларнинг қўмондони Сайид Шох ҳам ўлдирилган.
Таъкидланишича, ҳудуддаги жангариларга авиаҳужум уюштириш давом эттирилади.
Изоҳ (0)