Каспий денгизининг Озарбайжон сувларида Эронга тегишли «Шабаханг» юк кемаси фалокатга учради. Бу ҳақда Озарбайжон Чегара қўшинлари хизматига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.
Кўнгилсиз ҳодиса мамлакат жанубидаги Ленкоран шаҳри яқинида содир бўлган. Кема сув остига чўкиб кетгунига қадар чегарачилар унинг ичидаги 9 кишини қутқариб қолишга муваффақ бўлган.
Озарбайжон миллий денгиз агентлигининг маълум қилишича, кема жамоасини қутқариш операциясида иккита вертолёт ва чегарачиларнинг навбатчи катери иштирок этган.
Изоҳ (0)