Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг бир қатор шаҳарлари аҳолиси 26 июль оқшомида осмонда Россиянинг «Тополь» қитъалараро баллистик ракетасининг парвозини кузатган бўлиши мумкин. Repost’нинг ёзишича, куни кеча шундай ракета Россиянинг Астрахань вилоятидаги ўқув машғулотлари вақтида учирилган.
«РИА Новости»нинг ёзишича, ўқув машғулотлари Капустин Яр марказий давлат полигонида ўтказилган. Парвоздан сўнг ракетанинг ўқув жанговар қисми Қозоғистоннинг Сари-Шаған полигонидаги шартли нишонни бориб урган, дея хабар бермоқда Россия Мудофаа вазирлиги.
Эслатиб ўтамиз, 26 июль оқшомида ўзбекистонлик ва қозоғистонлик интернет фойдаланувчилари ижтимоий тармоқларга тунги осмонда кузатилган чақнаш акс этган видеороликларни юклай бошлади. Ўзбекистонда самодаги бундай ҳодисани Самарқанд, Бухоро, Тошкент шаҳарларида кузатиш мумкин бўлган.
Аввалроқ Бойқўнғир космодромидан учирилган «Союз» ракетасининг изи Ўзбекистондан кўринган эди.
Изоҳ (0)