Бош вазир Абдулла Арипов раислигида кўчмас мулкларни бузиш масаласида ўтказилган йиғилишда Урганч шаҳар ҳокими Шуҳрат Абдуллаев ва шаҳар прокурорига йўл қўйган камчиликлари учун ҳайфсан эълон қилинди, дея хабар бермоқда Telegram’даги @davletovuz канали.
Урганчдаги «Ашхобод» маҳалласидан Чондирқиёт қишлоғига кўчиртириб юборилган ва далада чодир қуриб яшаётган, 1—2 ойдан бери компенсация пулини ололмаётган аҳоли 26 июль оқшомида «Урганч—Хонқа» йўлини тўсиб қўйган эди. Шундан сўнг вазиятга Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов аралашди, 27 июль куни эса Президент топшириғига асосан бош вазир Абдулла Арипов Хоразмга етиб келди.
Шу куни Чондирқиётга кўчирилган аҳолига 1—2 ой аввал ваъда қилинган компенсация пуллари тарқатила бошланди. Режага кўра, шу бугуннинг ўзида 207 та хонадон эгасига келишув шартномасида кўрсатилган компенсация пулининг 50 фоизи миқдорида (жами 21 миллиард сўм) тақсимлаб берилади. 10 августгача эса барча хонадон эгалари билан 100 фоиз ҳисоб-китоб қилиниши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)