АҚШ Ҳарбий денгиз кучлари Тергов қўмитаси ходимлари одам савдоси ва гиёҳванд моддалар контрабандаси билан шуғулланишда гумонлаб, 16 нафар денгизчини қўлга олди, деб хабар беради «ТАСС».
Маълумотларга кўра, қўлга олинган денгизчиларнинг барчаси рядовойлар таркибига мансуб.
АҚШнинг Кэмп-Пендлтондаги денгиз пиёдалари корпусига қарашли биринчи дивизиянинг маълум қилишича, саккиз нафар денгизчининг сўроққа чақирилиши 16 нафар денгизчи гумонланаётгандан бошқа бир гиёҳванд моддалар контрабандаси ишига оид.
«Денгиз пиёдаларининг биринчи дивизияси адолат ва қонун устуворлиги тамойиллари принципига амал қилади ва биз ушбу масала бўйича Ҳарбий денгиз кучлари Тергов бошқармаси билан ҳамкорликни давом эттирамиз», — дейилади баёнотда.
Шунингдек, қўмондонликнинг қайд этишича, мазкур ишга алоқадор ҳар қандай денгизчи сўроқ қилинади.
Изоҳ (0)