Руминия президенти Клаус Ёханнис Бухарестда коммунизм даҳшатлари музейини ташкил қилиш ҳақидаги қонунни имзолади.
Музей парламент саройида жойлашади ва давлат бюджетидан молиялаштирилади.
Унда Руминиянинг 1945—1989 йиллардаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти бор бўйича акс этиши режалаштирилган.
Музей ташкил этилишидан кўзда тутилган мақсад коммунистик тузумнинг жиноятлари, уни қабул қилмаганларга қарши қўлланган қийноқлар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишдан иборат эканлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)