Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл туманида 2019 йил 24 июль куни соат 11:40 ларда оқибати ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
«Амударё туманида яшовчи 33 ёшли I.Д бошқарувидаги ‘ВАЗ-2107’ русумли автомашинасини «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» йўлида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўл четидаги бетон симёғочга урилиб, тўқнашув содир этган.
Натижада автомашинанинг икки нафар йўловчилари жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган ҳамда ҳайдовчи I.Д ва яна бир нафар йўловчиси 19 ёшли А.Алар жароҳат олиб касалхонага ётқизилган», — дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)