Олмалиқ шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритаётган Ўктамжон Каримов Ўзбекистон Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Олмалиқ ҳаёти» Telegram канали хабар берди.
Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 24 июлидаги қарори билан амалга оширилди.
У бу лавозимда «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Умид Салимовнинг ўрнини эгаллади.
Изоҳ (0)