Тошкентдаги «Усмон ибн Мазъун» жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келган Исҳоқжон Бегматов Олмазор туманидаги «Имом Термизий» жоме масжидига имом-хатиб этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур масжидда фаолият кўрсатган Роббимқул Муҳаммадиев Яккасарой туманидаги «Ракат» жоме масжидига имом-хатиб бўлди.
«Ракат» жоме масжиди имом-хатиби Ўткир Ҳакимов «Усмон ибн Мазъун» жоме масжидига имом-хатиб этиб тайинланди.
Изоҳ (0)