Ҳукумат қарори (621-сон, 24.07.2019 й.) билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб маълум қилади Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали.
Низомга мувофиқ, республика иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этишга, хорижий инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш Агентликнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Агентликка инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг тақдимномаси бўйича Ҳукумат томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган директор бошчилик қилади.
Агентлик фаолияти самарадорлиги мунтазам баҳоланиб борилади.
Агентлик ходимларига вазирлик томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ узлуксиз иш стажи (узоқ муддат узлуксиз хизмати) учун устамалар тўланади.
Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.
Изоҳ (0)