• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухоролик чўпон қайнукаси қарамоғидаги 35 бош қўй ва 4 та эчкини сотиб юборди

    Ғиждувон туманидаги Кўкработ қишлоғи фуқароси, чўпон Қобил Пардаев қайнукаси Баҳриддин Хўжаевнинг Россияга кетганидан фойдаланиб, унинг қарамоғидаги ҳамқишлоғига тегишли қўй, эчкиларни 36 миллион 600 минг сўмга пуллаб юборган. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди судьяси Бобораҳим Очилов «Дарё»га маълум қилди.

    Фото: «Agronet.uz»

    Фото: «Agronet.uz»

    Ғиждувон туманидаги «Пахтаобод» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Баҳриддин Хўжаев анча йиллардан буён чўл массивидаги далаларда одамларнинг 200–250 бошга яқин қўй, эчкиларини боқиб келган. Ўз дўстлари ва таниш-билишларининг қўй-қўзиларини боқиши эвазига ҳар бир бош учун ойида 10 000 сўмдан пул олишга келишган. Қўй-қўзиларни боқишда укаси Фарҳод Хўжаев ҳам ёрдамлашиб келган. Бироқ чўпончилик қилиб келаётган Баҳриддин турмуш тақозоси билан Россияга жўнаб кетишига тўғри келган. Қарамоғидаги ҳамқишлоқларига тегишли бўлган қўй-қўзиларни Кўкработ қишлоғида яшовчи чўпон поччаси Қобил Пардаевга ишониб, ҳар бирини хатлов қилиб топшириб кетган.

    Қайнукасининг ишончига кириб, ўзгаларнинг қўй-қўзисини «хатлаб» олган Қобил Пардаев орадан кўп ўтмай, фирибгарлик йўлига ўтган. Маҳалладоши Оромжон Акрамовага тегишли ва ҳар бирининг баҳоси ўртача 1 000 000 сўм бўлган 35 бош ҳисори ва дурага қўйларни ҳамда ҳар бирининг баҳоси ўртача 400 000 сўм бўлган 4 бош эчкини сотиб, пулларни ўз манфаати йўлида сарфлаган.

    Баҳриддин Россияга кетгач, укаси Фарҳод қўйлардан хабар олиш учун келган вақтда унга «Оромжон Акрамованинг қўйлари бошқа атарнинг қўйларига қўшилиб кетган» деб алдаб келган. Бир неча маротаба такрорланган бу ҳолат Фарҳодда шубҳа уйғотган. Аниқлик киритишга уринишлари зое кетган. Орадан анча вақт ўтгандан сўнг Фарҳод ва Баҳриддин Хўжаевларнинг онаси Мунаввара Отамуродова ҳамда Оромжон Акрамовалар Ғиждувон туман ИИБга ариза билан мурожаат этишга мажбур бўлган.

    — Куёвимнинг ўзимизга яқинроқ ҳудуд — «Қуччи» чўл массивидан анча узоқда жойлашган «Шўркўл» ер майдонларига ўғилларим қарамоғидаги қўйларни боқишга олиб кетгани бизни ташвишга солган эди. «Куёвимиз-ку, чув туширмас», деган хаёлга борганимиз ҳам рост. Ўзи тирикчилигимизни бир нави қилиб, шуни ортидан судраб турган бўлсак. Шубҳаларимиз тўғри чиқди. На илож, куёвим устидан арз қилишга мажбур бўлдим. Ахир у атарда 250 бошга яқин бошқа ҳамқишлоқларимизга ҳам тегишли қўй-қўзилар бор, — деди судда сўз олган онахон Мунаввара Отамуродова.

    Суд судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини эшитиб, иш бўйича тўпланган далилларни текширган. Тарафларнинг музокара нутқлари ва судланувчининг охирги сўзини тинглаган.

    Қобил Пардаев ўзининг шахсий муаммоларини ҳал қилиш мақсадида фуқаролардан олган қарзларини тўлаш учун қўй-қўзиларни сотишга мажбур бўлганини судда тан олган. Жумладан, 35 бош қўй ва 4 бош эчкини сотиб юбориб, ҳозирги кунда 36 600 000 сўм етказилган зарардан 6 600 000 сўминигина қайтара олганини, 30 миллион сўмни ҳам қайтаришини билдирган.

    Қобил Пардаев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмининг «а» банди билан айбдор, деб топилган ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 57-моддаси қўлланилган. 2 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    Фуқаро Оромжон Акрамовага етказилган зарарнинг қопланмай қолинган 30 миллион сўмини ундириш белгиланган.

    25.07.2019, 18:07   Изоҳ (0)   19693
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда ёш болаларнинг шўхлиги оқибатида 3 та уй ёниб кетди

    25.07.2019, 17:58

    Мактабгача таълим вазирлиги: Зарафшонда тарбиячилар мажбурий меҳнатга жалб этилмаган

    25.07.2019, 17:32

    Самарқандда ўзини каналга ташлаган аёлнинг жасади Қашқадарёдан топилди

    25.07.2019, 17:21

    Маҳмуд Абдижалиев: Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида 58 та идоранинг маълумотлар омбори рақамлаштирилиши керак

    25.07.2019, 17:13

    Қашқадарёдаги «Шаршара» ресторани электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат манфаатига 150 млн сўм зарар келтирди

    25.07.2019, 16:29

    Талабалар шаҳарчасида ОТМлар ўқитувчи ва илмий ходимларига арзон уйлар қурилади

    25.07.2019, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” Винисиус учун курашга кирди

    Спорт | 19 июл, 11:59

    Chevrolet янгиланган Tracker кроссоверини ишлаб чиқаришни бошлади

    Авто | 19 июл, 11:55

    Бакалавр ва магистрлар учун давлат грантлари сони оширилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 11:46

    Трамп “Эпштейн иши” бўйича барча махфий материалларни ошкор қилишни буюрди

    Дунё | 19 июл, 11:35

    Фото: Наманган далаларида пахта очилди (фото)

    Ўзбекистон | 19 июл, 11:15

    Шов-шувли жанжаллар туфайли карьерасини ўз қўли билан барбод қилган Голливуд юлдузлари

    Лайфстайл | 19 июл, 10:55

    Украина Россиянинг бир қанча шаҳарларига дрон ҳужумларини амалга оширди

    Дунё | 19 июл, 10:40

    “Бу кетишда келажак авлод дарахтга эътиқод қилишни бошлаб юбормаса” — Алишер Қодиров дарахтлар кесилиши ҳақида

    Ўзбекистон | 19 июл, 10:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.