2019 йилнинг 23 июль куни Нанкин почта ва телекоммуникация университети (Цзянсу провинцияси) талабалари, Ўзбекистон фуқаролари М.Т. ва С.Ш. учинчи шахсларнинг иштирокисиз мотоциклда йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги (Хитой) Бош консулхонаси берган маълумотларга таяниб хабар қилмоқда.
М.Т. воқеа жойида ҳалок бўлган, С.Ш. жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.
Бош консулхона ходимлари томонидан мазкур масала назоратга олинди ва шу куннинг ўзида улар консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун Нанкин шаҳрига жўнаб кетди. Университет ва Нанкин шаҳри ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарияти ҳамда шаҳар касалхонасининг даволовчи шифокорлари билан алоқа ўрнатилди.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда Шанхай шаҳри, Анҳуй, Фуцзянь, Ҳунан, Цзянси, Цзянсу, Чжэцзян провинциялари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Шанхай шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +8621-6307-1896.
Изоҳ (0)