Профессионал бокснинг супер енгил вазн (-63,5 кг) тоифаси вакили Максим Дадашев (13 та ғалаба, 1 та мағлубият, 11 та нокаут) 23 июль, сешанба куни АҚШдаги касалхонада 28 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
У 20 июль, шанба куни АҚШнинг Оксон Ҳилл шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида пуэрто-риколик Сабриел Матиасга (14 та ғалаба, 14 та нокаут) қарши рингга кўтарилиб, мағлуб бўлганди.Жанг 11-раундидан сўнг Дадашевнинг мураббийи боксчини базўр жангни тўхтатишга кўндирганди. Бу унинг профессионал боксдаги дастлабки мағлубияти эди.
Жанг якунлангач боксчи ўзини ёмон ҳис қилган ва тезда касалхонага ётқизилган. Унга миянинг ички шиши ташхиси қўйилган. Кейин унинг бошидаги шишишни йўқотиш учун боксчи бош суяги бир қисми олиб ташланган. Операциядан сўнг спортчи сунъий кома ҳолатига тушиб қолганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)