• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда 102 га қилинган қўнғироқ нима билан якунланиши мумкин ёки тунги клубнинг «криша»си ким?

    «Gazeta.uz» муаллифи Никита Макаренко 5 ойдан бери ўз мавзеси аҳолисини кечаси дам олишга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишга беҳуда уринмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қонунни ҳимоя қилишга шошилмаяпти.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    20 июль кечаси, 02:50. Тошкентнинг FIFTY тунги клубида дискотека янграмоқда. 102 га қилинган кўнғироқ бўйича Миробод туманининг ОВД-2 ходимлари Сатторов ва Абдураҳмонов келди. Биринчисининг фамилияси бошқа бўлиши ҳам мумкин. Ҳатто кечроқ, участкада Абдурахмонов ўзининг шахсни тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатганда, «менинг фамилиям Абдуллаев», дейди.

    Ходимлар қачон ҳуқуқбузарликни бартараф этишларини кутиб турибман. Жарима ёзишларини. Мусиқани тўхтатишларини. Бироқ унинг ўрнига мени ҳақорат қилаётган клуб ходимлари кўз олдида Абдураҳмонов куч ишлатиб телефонимни олиб қўйди ва чўнтагига солди. Сатторов машинага ўтириб, участкага боришни буюради. Участкага келгандан сўнг у чоралар кўрилгани ҳақида қоғозга қўл қўйишимни талаб қилди. Ҳақоратли сўзлар билан сўкинади. Эшикларни қаттиқ, шақиллатиб ёпади. Астойидил талаблардан сўнг участкадан номаълум тарафга жўнаб кетади.

    102 га яна тўрт кўнғироқ. Энди ҳеч ким келмайди. 04:30. Дискотека давом этмоқда.

    2018 йил август ойида ҳаммамиз биргаликда рестораторлар, шаҳар аҳолиси ва меҳмонларининг кечки ҳаётга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиб чиққан эдик. Ўша даврларда ҳамма муассасалар соат 23:00 мажбурий ёпилар эди. Фуқаролик жамиятининг умумий ҳаракатлари билан бу муаммога эътиборни жалб этишга муваффақ бўлдик ва тунги ҳаёт яна яшнаб кетди.

    Лекин ҳамма тадбиркорлар ҳам масъулиятли бизнес ўзи нима, қонун ва атрофдигиларга бўлган ҳурмат нималигини тушунавермайди. Айримлари қонунларни хоҳлагандай бузса бўлади деб, ўйлайди. Шу вақтнинг ўзидаёқ давлат фуқаролар томонда туриб, қонунни ҳимоя этиши даркор. Бироқ у бу ишни қилмайди.

    Бар ва клубларга эркинлик берилди, лекин улар ҳаддан ташқари ошиб кетди. Улар учун фаолият чегараларини аниқ ва жиддий аниқлаб бериш ўрнига хоҳлаганларини қилишга рухсат берилди.«Тадбиркорларга тегилмасин деган яширин буйруғимиз бор», деган иборани мен СЭС ходимларидан ҳам, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан ҳам эшитдим.

    Лекин кечаси ишлайдиган муассасалар фаолияти қоидалари 2019 йилнинг февралигача ишлаб чиқилиши керак эди. Бу тўғрисида сенаторлар 3 май куни ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга парламентнинг юқори палатаси ялпи мажлисида эслатди. Шундай талаб Давлат дастурининг 39-бобида тасдиқланган эди. Қоидалар ҳанузгача йўқ.

    Шаҳрисабз кўчасидаги собиқ Fashion Bar хонасида жойлашган FIFTY бар тарихи 2018 йилнинг 13 октябрь куни бошланган. Fashion Bar Brasserie МЧЖ тадбиркорлари бу ерда бар ташкил этишга қарор қилди, унинг консепсиясида ҳафтада беш маротаба, соат 00:00 дан 05:00 гача машҳур диджейлар ўтказадиган дискотекалар бор эди. Ниҳоят зўр ғоя. Лекин товушларни изоляция қилиш тўғрисида ҳатто ўйлашмаган экан.

    FIFTY бар эгалари товушни кучайтириш аппаратураси ўрнатилган хонани фақат ойна девор билан беркитган. Ойна эса товушни тўхтатмайди. Ва натижада бошқарувчи Игор Пахар қўйган мусиқани бутун мавзе эшитишга мажбур. «Менга товуш тоза бўлиши муҳим», деди Игор СЭС мутахассислари 9 июль куни ўлчовлар ўтказаётганларида. Ўлчовлар клуб хонасидаги овоз баландлиги нормаси 40 децибеллга оширилганлигини кўрсатди. Лекин бу ҳам ҳеч нарсани ўзгартирмади.

    Бар бошлиқлари билан тинчлик йўли билан суҳбат олиб бориб бўлмади. Ҳатто март ойидаги шахсий учрашув пайтида барнинг ҳақиқий эгаси хона ўз мақсадига тўғри келмаслигини тан олгандан кейин ҳам. Шовқиндан изоляция йўқлигини тан олган бўлса ҳам. Дискотекаларни тўхтатиб ремонт қилишга ваъда берган бўлса ҳам. Ҳеч нарса ўзгармади. «Ҳозир пул йўқ», дейди бардагилар. Дискотекаларни тўхтатиш хоҳиши ҳам йўқ, чунки бу ўша пул-да.

    Бу шароитда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маҳаллий аҳоли томонга туриб, қонун ва тартибни ҳимоя қилишлари керак, деб ўйлаш мумкин. Чунки Маъмурий кодекснинг «Маиший шовқин билан кураш талабларини бузиш» деб номланган 192-моддаси мавжуд. Унда фуқароларни кечаси, соат 23:00 дан соат 06:00 гача дам олишини бузганлик учун қандай жарималар қўйилиши аниқ кўрсатилган.

    Лекин бу муаммони ечишга уларнинг кучи етмас экан. Ёҳуд хоҳишлар йўқ. Энг катта муваффақият — бир неча штрафлар ёзилди. Бироқ улар ниҳоятда паст — энг кам иш ҳақининг учдан бири. Ходимлар ҳатто қонунбузарликни тўхтатолмайди — улар келганларида ҳам мусиқа ўчирилмайди, озгина пасайтирилади, холос. Кетганларидан кейин эса овоз баландлиги жойига қайтарилади.

    Энг муҳими — ходимлар муаммони умуман ҳал қила олмайди. Жамоат тартибини ҳар куни тизимли равишда бузилаётганлигини. Профилактика ишларининг мазмун-моҳияти, ахир, шунда эмасми? Ёки уларда қандайдир шахсий манфаат бормикан?

    ИИБ-2 инспекторларининг чора кўрмаётганликлари тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига, шаҳар ИИББ, ИИВлари берилган кўп сонли мурожаатлар, жамоавий шикоятлар, ҳеч қандай натижага олиб келмади. Ҳеч нарса ўзгармади. СЭСга берилган шикоят асосида 9 июль куни текширув ўтказилди ва бар ичида санитария нормалари 40 децибелга ортиқ чиқиб, бузилганлиги тасдиқланди. Бу ҳам ҳеч нарсани ўзгартирмади.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Миробод тумани ҳокими Шуҳрат Пулатов 8 июль куни «Ушбу барнинг жамоат тартибига риоя қилиши ва санитария нормаларида кўрсатилган шовқин даражасини оширмаслиги Миробод тумани ИИБнинг ИИБ-2 ходимлари томонидан назоратга олинди», деган хабар берди.

    Бу рост бўлганида нур устига аъло бўлар эди. Бироқ ҳозирча Маъмурий кодекснинг 192-моддасининг кундалик бузилишини «бар фаолияти устидан назорат» дейишга тил бормайди.

    102 хизмати фаолиятига алоҳида тўхтаб ўтиш даркор. Яқинда шаҳар ИИББ чақирувига бўлган тезкорлик 5-7 минут деган хабар тарқатди. Бу рост, наряд тез етиб келмоқда. Лекин келиб, ҳеч қандай чора кўрмасдан кетиши мумкин. Кейинги чақирувларга, телефонда «қаттиқ назоратга олинади» деса ҳам, умуман келмайди.

    Энди мен нима учун кўп фуқаролар 102га телефон қилишга қўрқишларини англаб етдим. Мисол учун, қўшниларим. Чунки ҳамма нарса тескарисига айланиб, сизга қарши бўлиб чиқиши мумкин. Телефон қилишдан олдин бир неча маротаба яхшилаб ўйланг. Натижа кичик бўлиб, ўзингиз участкага тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас.

    Бизнинг шаҳримизда андишали, онгли бизнесменлар борлиги қувонтиради. FIFTY’дан узоқ бўлмаган ресторан эгаси аҳолининг биринчи шикоятидан сўнг хоналари товушини изоляция қилиб, «ресторан сизларга энди ҳалақит қилмаяптими» деб, шахсан ўзи аҳолидан сўраб чиққан.

    Тошкентда тунги муассасалар бўлиши керак. Аммо уларнинг фаолият қоидалари жиддий бўлиши шарт. Тартибот — клуб мухлисларини ҳам, атрофида яшайдиган аҳолининг ҳам бахт кафолати.

    P.S: Қизиқарли факт. Ўз ҳуқуқларимни ҳимоя қилиб шикоятларимни юборган ҳар бир идорада, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ҳам менга доим битта савол беришди: «Бу барнинг ‘кришаси’ ким экан ўзи?». Бу аниқ жиноятга ишора этувчи саволга жавоб бугунги кунда Тошкентда тартиб ўрнатиш учун асос, деб тушунаман. Бу эса кўнгилни ниҳоятда ғаш қилади.

    21.07.2019, 09:57   Изоҳ (0)   87972
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Дарё»да чоп этилгандан сўнг: Самарқандда меҳнат инспекторлари мажбурий меҳнатга жалб этилгани тасдиқланди. Бандлик маркази директори ва бошқа мансабдорлар ишдан о...

    21.07.2019, 08:40

    Жиззахда канал дамбасига тиқилиб қолган эркак қутқарилди

    21.07.2019, 08:15

    Бухородаги магистрал газ қувурида авария юз берди

    21.07.2019, 01:48

    Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2018 йилга нисбатан 30,1 фоизга ошди

    20.07.2019, 23:58

    Бўстонлиқда икки ҳафта аввал ўғирланган мотоцикл ИИБга мурожаат қилинганидан бир кун ўтмай топилди

    20.07.2019, 23:28

    Ўзбекистон аҳолиси 33,5 миллион кишидан ошди

    20.07.2019, 23:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.