Мирзачўл туманидаги 2-сон ёнғин қутқарув бўлими ходимлари Боғбон қишлоғидан ўтган канал дамбаси ичига одам тушиб кетганлиги тўғрисида хабар эшитгач воқеа жойига етиб келганда вазият жуда хатарли эди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Каналга турмуш ўртоғи билан гилам ювиш мақсадида борган икки нафар фарзанднинг отаси, 38 ёшли Ғайрат Жумабоев бехосдан сувга тушиб кетиб, дамба кўприги тагида чиқиб кетишнинг иложи йўқ ҳолатда тиқилиб қолганди.
Қутқарувчилар зудлик билан дамба кўпригидан одам сиғадиган жой очиб, пастга арқон туширди. Сўнг жабрланувчи арқон ёрдамида эҳтиёткорлик билан чиқариб олиниб, шу ернинг ўзида биринчи ёрдам кўрсатилган.
Туман тез тиббий ёрдам бўлимига олиб борилган Ғ.Жумабоев ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Изоҳ (0)