Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида муқаддам судланган 22 ёшли Н.Д. ва 28 ёшли С.С. 2 июлга ўтар кечаси У.Қ. исмли аёлнинг хонадонига эшикдан ошиб тушиб, ҳовлидаги «ИЖП-5» мототциклини ўғирлаб кетган.
Аёл ушбу ҳолат юзасидан 18 июль куни ИИБга мурожаат қилган. Олиб борилган қидирув ишлари натижасида мототцикл Ангрен шаҳар Қизилтоғ қўрғонида яшовчи 36 ёшли Р.И.дан далилий ашё сифатида олинган. Н.Д. ушланган, С.С.ни ушлаш чоралари кўрилган.
«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ахборотида.
Изоҳ (0)