«Ньюкасл» ярим ҳимоячиси Жонжо Шелви ва унинг жамоадоши, клуб дарвозабони Карл Дарлоу можароли ҳолатга аралашиб қолди, дея хабар берди Daily Mail.
Мазкур ҳодиса Морпет (Англия) шаҳрининг ресторанларидан бирида, «Ньюкасл» клубининг мавсумолди Хитой сафаридан бир неча кун аввал юз берди. Емакхонага ташриф буюрганлардан бири Шелвини кал дея ҳақорат қилади. Хавбек ҳам уни ҳақорат қила бошлайди. Шундан сўнг жанжал катталашиб кетади. Ушбу муштлашувда Дарлоу ҳам иштирок этади.
«Ньюкасл» мазкур воқеага изоҳ беришдан бош тортди. Бироқ манбанинг маълум қилишича, клуб, албатта, шу ҳолат юзасидан текширув ўтказади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)